«пора олиш» тегли мақолалар


Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди
10 январь 2025, 11:08

Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида ушланди. У 2 гектар ерни харидор номига ўтказиб, у ерда коттеж қуриш учун рухсатнома олиб беришини айтган.

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди
14 ноябрь 2024, 12:09

Сирдарёда 400 доллар пора олган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқандда Қуролли Кучлар хизматчиси, солиқ ва кадастр ходимлари пора билан ушлангани айтилмоқда
10 ноябрь 2024, 11:27

Самарқандда Қуролли Кучлар хизматчиси, солиқ ва кадастр ходимлари пора билан ушлангани айтилмоқда

Самарқандда Қуролли Кучлар хизматчиси ва ёрдамчиси фуқародан сохта ҳарбий гувоҳнома учун 600 доллар олаётганида қўлга тушди. Нарпай туманида кадастр ходими 700 доллар, Каттақўрғон туманида эса солиқ инспектори 11,5 млн сўм олмоқчи бўлганида ушланди.

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди
5 ноябрь 2024, 01:14

4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди

Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида жиноят ишидаги айбланувчиларга мансабдор танишлари орқали қамоқдан озод қилиш, енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам беришини айтиб пора олган адвокатлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тошкентда прокуратура терговчиси жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди
10 октябр 2024, 01:17 1

Тошкентда прокуратура терговчиси жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 40 минг доллар пора олиб, қочиб кетди

Тошкент шаҳрида прокуратура катта терговчисига қидирув эълон қилинди. У фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш эвазига 40 минг доллар олиб, қочиб кетган.

Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди
20 август 2024, 18:59

Тошкент ва Жиззах вилоятларида ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланди

Ўрта Чирчиқ ва Ғаллаорол туманларидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи икки нафар шахс пора билан ушланди. Бири ижарага ер олиб бериш учун фуқародан 15 минг доллар сўраган, бошқаси — шифохонага ишга киритиб қўйиш учун 1200 доллар. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди
7 август 2024, 12:42

90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди

Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов 200 минг доллар пора талаб қилиб, 90 минг доллар олаётганида қўлга тушганди. Суд ҳукми билан унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг шериклари ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Самарқандда кадастр ходими фуқародан 1,5 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда
4 август 2024, 16:08

Самарқандда кадастр ходими фуқародан 1,5 минг доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда

Кадастр палатасининг Пастдарғом тумани филиали ходими 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушгани айтилмоқда. У фуқарога ер ва уй-жойни ҳужжатлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб беришини айтган.

Самарқандда электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси 7 минг доллар пора олишда гумонланмоқда
25 июль 2024, 12:12

Самарқандда электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси 7 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Ургут тумани электр таъминоти корхонаси собиқ муҳандиси тадбиркордан 14 минг доллар сўраб, ундан 7 минг долларини олганликда гумонланмоқда.

УрДУ декани пора билан ушланди
11 июль 2024, 18:51

УрДУ декани пора билан ушланди

Урганч давлат университети декани абитуриентни ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйиш учун тахминан 35 млн сўм олаётганда қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда
10 июль 2024, 09:22

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда

«Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У тадбиркорга цехни газ тармоғига улашга рухсат беришини ва электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган.

Гулистон шаҳри ЭТК бошлиғи пора олишда гумонланмоқда
2 июль 2024, 12:28

Гулистон шаҳри ЭТК бошлиғи пора олишда гумонланмоқда

Гулистон шаҳри электр таъминоти корхонаси бошлиғи 90 млн сўм пора олишда гумонланмоқда. У тадбиркорнинг электр таъминотидаги 200 млн сўмдан ортиқ қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилган.

Учта туман ҳокими ўринбосарлари пора олишда гумонланиб ушланди
2 июль 2024, 09:53

Учта туман ҳокими ўринбосарлари пора олишда гумонланиб ушланди

ДХХ Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарларини пора олишда гумонлаб қўлга олди. Хусусан, Тахиатош ҳокими ўринбосари фуқарога ҳокимлик балансидаги бузилишга тушган уйни фуқарога расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн сўм талаб қилган.

Сурхондарёда катта прокурор 10 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда
1 июль 2024, 12:49

Сурхондарёда катта прокурор 10 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олгани айтилмоқда. У тадбиркорга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш масалаларида кўмаклашишини билдирган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олишда гумонланмоқда
20 июнь 2024, 17:39

Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари 25 минг доллар пора олишда гумонланмоқда

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларини аниқлади. Хусусан, бир ҳолатда Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан 25 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди.

ДХХ тўртта ҳудудда пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимларини ушлади
7 июнь 2024, 10:59

ДХХ тўртта ҳудудда пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимларини ушлади

Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимлари қўлга олинди. Улар бир ҳолатда текширув ўтказмаслик учун 2300 доллар, яна бирида фойда солиғини камайтириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.

«Чилонзортумангаз» ходимлари пора олганликда гумонланмоқда
6 июнь 2024, 15:57

«Чилонзортумангаз» ходимлари пора олганликда гумонланмоқда

Тошкентда «Чилонзортумангаз» ходими ва етакчи муҳандиси 25 млн сўм олаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Улар тадбиркорга газ учун тўловда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш бўйича ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган.

Сирдарёда Ховос тумани ҳокими ўринбосари коррупцияда айланиб, қўлга олинди
23 май 2024, 11:48

Сирдарёда Ховос тумани ҳокими ўринбосари коррупцияда айланиб, қўлга олинди

ДХХ вилоятларда рейд тадбири ўтказди. Унда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ёрдам бериб, $20 минг талаб қилгани маълум бўлди. Тошкент вилоятида эса «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг 2 ходими ишлаб чиқарувчига трансформатор ўрнатиб бериш учун $39 минг олгани айтилмоқда.

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади
25 апрель 2024, 11:35

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади

ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар билан қўлга тушди
17 апрель 2024, 03:20

Қашқадарёда прокуратура терговчиси 5 минг доллар билан қўлга тушди

Қарши тумани прокуратураси терговчиси имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмагани юзасидан фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 5 минг доллар пора олаётганда ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг